Туркиялик йигит севган қизи билан учрашиш учун гўзаллик салонига паранжи ёпиниб кирди

15:46, 19 октябрь

Туркиянинг Адана шаҳридаги гўзаллик салони ходимлари паранжи ёпиниб кирган мижозлардан бири эркак киши эканлигини пайқади, деб ёзади “Вести”. 

Қўрқиб кетган аёллар паранжи ёпинган эркакни террорчи деб ўйлади ва полиция чақирди. 

Туркиядаги нотинч вазият туфайли ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари тезда ҳодиса жойига етиб келди. Бироқ, шубҳали шахс улар келгунига қадар кетиб бўлган эди.    

Махсус хизмат ходимлари кузатув камералари ёрдамида аниқлашича, гўзаллик салонининг шубҳали мижози кичик юк машинасида келган ва унда ортга қайтган. Улар паранжи ёпинган эркакни топиш учун бутун бошли операция ўтказди. 

Натижада салонга паранжи ёпиниб кирган шахс 22 ёшли маҳаллий аҳоли вакили эканлигини аниқланди. 

Терговда аниқланишича, у мусулмон урф-одатларига кўра севган қизи билан унаштирилган. Бироқ қизнинг отаси расмий никоҳ ва тўйгача уларнинг учрашишига қаршилик билдирган. 

Куёв гўзаллик салонига паранжи ёпиниб киришидан ягона мақсади у ерда ишлайдиган севган қизи билан учрашиш эканлигини маълум қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!