Мюнхендан Москвага учаётган самолётни чақмоқ бутунлай ёқиб юборди

15:50, 19 октябрь

Мюнхендан Москвага парвоз қилаётган Airbus А-320 самолётини чақмоқ урди, дея хабар беради "Интерфакс". Оқибатда у самолётнинг тумшуғи ёниб кетди.

Ҳодиса ҳақида кема капитани хабар берди. Экипаж Airbus’ни Шереметьево аэропортига бориб қўндиришга муваффақ бўлди. Ҳеч ким жабрланмади.

Техник экспертлар самолётни кўздан кечириб, яшин самолётнинг фюзелажини куйдириб юборганини маълум қилди. 

Самолёт парвозлардан четлаштирилди. 

Самолёт тегишли бўлган авиакомпания номи маълумот қилинмаяпти.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!