Андре Виллаш-Боаш мураббийсиз қолган “Вольфсбург”ни бошқариши мумкин

15:52, 19 октябрь

Аввал хабар берганимиздек, “Вольфсбург” жамоаси раҳбарияти клуб бош мураббийи лавозимида ишлаган Дитер Хеннингни қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарганди.

“iSport.ua” нашрининг хабар қилишича, 39 ёшли португалиялик мутахассис Андре Виллаш-Боаш “Вольфсбург”ни бошқариши мумкин. Виллаш-Боаш айни дамда немис тилини ўрганмоқда. Мутахассис немис тили дарсликлари туширилган суратни “Инстаграм” саҳифасига юклади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда “Вольфсбург” ёшлар жамоаси устози Валерьен Исмаэль вақтинча асосий жамоанинг бош мураббийи вазифасини бажариб турибди.

Маълумот учун, “Вольфсбург” Германия чемпионати 7-туридан кейин атиги 6 очко билан 14-ўринда бормоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!