ИҲТ ТИВКнинг Тошкентда ўтган 43-сессияси иштирокчилари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

00:04, 20 октябрь

 

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкентда ўтган 43-сессияси иштирокчилари 19 октябрь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. 

Меҳмонлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди. 

Буюк Йўлбошчимизнинг мустақил Ўзбекистон давлатини барпо этиш ва уни ҳар томонлама ривожлантиришдаги беқиёс хизматлари ёдга олинди. Юртимиздаги муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар, буюк аждодларимиз номи билан боғлиқ масканларни обод этиш, халқимизнинг маънавий меросини тиклаш ва асраб-авайлаш борасида Биринчи Президентимиз улкан жасорат, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатгани алоҳида таъкидланди. 

Меҳмонлар Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Регистон ансамбли, Мирзо Улуғбек музейи ва расадхонаси билан танишди. 

Меҳмонлар Самарқанд автомобилсозлик коллежи ҳамда Иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги 1-академик лицейдаги таълим жараёнлари билан танишди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!