Мьюша СЕВЕР: “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” лойиҳаси Шарқ ва Ғарбни боғлайдиган яна бир кўприк

09:27, 20 октябрь

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар кўмагида тайёрланган “Узоқ ўтмишдан мактублар: Ўзбекистон обидаларидаги битикларда таълим, маърифат, тинчлик ва бунёдкорлик” мавзусида “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” лойиҳасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Ушбу ҳодиса кенг жамоатчиликнинг эътиборига сазовор бўлмоқда.

Мьюша СЕВЕР, “Ҳудудий диалог” ваколатхонасининг Ўзбекистондаги раҳбари:

 – Ушбу китоблар туркуми борасида таасуротларимни ифодалашга сўз ожизлик қилмоқда. Бу жуда буюк ва мураккаб иш бўлиб, бутун дунё эътиборига молик ҳодиса. Ҳамкасбларимдан бири Ўзбекистон ўз салоҳиятини намоён эта бошлаганидан жуда мамнунлигини изҳор этди. Бугунги мураккаб замонда Ўзбекистон турли маданиятлар ўртасида кўприк вазифасини ўтаб, дунё маданиятини тарғиб қилаётгани жуда муҳим. Дарҳақиқат буюк аждодлар бизга ёзиб қолдирган номалар бизга асрлар оша етиб келган билимлар хазинасидир. Айниқса битикларда келтирилган ушбу сўзлар мени янада ҳайратга солди “Билим, маърифат, илм”. Бу Ўзбекистонни мен саёҳат қилган бошқа мусулмон мамлакатларидан ажратиб турадиган энг муҳим жиҳат. Сизлар бошқачасиз. Исломга ишонадиган ғарб ва шарқдаги исталган инсон сизлар билан мулоқот ва муносабат қила олади. Бу эса жуда катта салоҳият. Мен доим сизлар ўзларинг билган нарсани кўрсата олишларингга ишонганман.

Китоб ҳақида гапирадиган бўлсам, бу бир сўз билан айтганда санъат асари! Бу Шарқ ва Ғарбни боғлайдиган ўзига хос кўприкнинг яна бир пойдевори. Бунда эса Ғарб кўприкнинг у томонида ўзига хос шарқ гўзаллигини кўриш, тинчлик ва барқарорликни яратишга чақирувни эшитиши мумкин. Мен ушбу китоб устида қандай катта жамоа ишлаганини тасаввур қиляпман. Ҳар бир лойиҳа иштирокчисига менинг табрикларим!  Китоблар билан бироз танишишга улгурдим, лекин уйда мен ҳали уни тўлиқ ўқиб чиқаман ва у ҳақда ҳар бир яқинимга сўзлаб бераман. Ушбу китобни мен учун қадрли инсонларга совға қилишни режалаштиряпман.

Бу асралар оша бизга етиб келган билимлар хазинаси. Ушбу китоб-альбом нафақат мутахассислар балки оддий аҳоли учун ҳам жуда қизиқ бўлиб, унинг ёрдамида ҳар бир ўзбекистонлик она Ватанининг тарихи бўйича билимларини чуқурлаштириб, Қадим Шарқнинг ажойиб дунёсига саёҳат қилиши мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!