Пенелопа Круснинг 10 қиёфаси

09:52, 20 октябрь

«Оскар» мукофотига сазовор бўлган биринчи испан актрисаси ва модели Пенелопа Крус 1974 йили Испанияда таваллуд топган. 50 дан ортиқ фильмларда суратга тушган. «Вики Кристина Барселона», «Қайтиш», «Тўққиз» картиналардаги роли учун «Оскар» ва «Олтин глобус» мукофотларига номзоди қўйилган.

1.      «Кино санъати менга бир муҳим нарсани ўргатди, вазият тақозо қилса «йўқ» дейиш керак экан».

2.      «Ҳар бир аёл эгнидаги либоси билан беркитилган сирдир».

3.      «Шоу-бизнесга кириб келган пайтларим,  журналистларнинг шаxсий ҳаётимга аралашишлари ёқмас эди. Ҳатто уларга бир неча марта «шаxсий ҳаётимнинг ишимга нима алоқаси бор», деб бақирганман хам. Лекин ҳозир улғайдим ва бу ўйиннинг қоидаларини ўргандим».

4.      «11 ёшимда балет билан шуғулланардим. Ўша кезлар актриса бўлиш мен учун ойга учишдек ушалмас орзу эди».

5.      «Мен учун «Оскар» ҳайкалчаси дунёдаги энг яxши ўйинчоқ ва овунчоқ. Уни у хонадан бу хонага кўчиравераман. Муҳим қарор қабул қилишдан олдин унга қараб ўйланаман. Ҳатто, соҳилга борганимда ҳам ҳайкалчани қўлимдан қўймай олиб борганман. Ҳамон уни қўлга киритганимга ишонмайман. Мен учун бу туш гўё».

6.      «Туғилган кунимни нишонлашни унчалик ҳам хуш кўрмайман. Чунки кўпчилик  диққат марказида бўлганимда жуда ҳаяжонланаман. Бир марта ҳаяжондан байрам тортини пуфлаётиб, сочимни куйдириб ҳам олганман».

7.      «Севимли актрисам - Мерил Стрип. Мен у ўйнаган барча фильмларни бир неча марталаб томоша қилганман».

8.      «Кариб денгизида дам олишни жудаям севаман. У ерда ўзимни xудди ватанимдагидек ҳис қиламан».

9.      «Мазали таомларни жуда яхши кўраман. Соат 18.00 дан кейин овқат ейишдан ўзимни ҳеч тўxтата олмадим».

10.    «Менда ҳам, турмуш ўртоғимда ҳам ҳанузгача ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ. Шуни деб, айрим муаммоларга  дуч келиб юрамиз».

11.    «Балки ишонмассиз, лекин ижтимоий тармоқларда шаxсий саҳифам йўқ. Мен инсонлар бир-бирига ўз қўллари билан қоғозда xат ёзган кезларни соғинаман. Ўша пайтларнинг одами эканлигим шундан бўлса керак».

12.    «Фарзандларим ҳақида гапиравераман. Ҳатто, кўчадаги нотаниш инсонлар билан ҳам улар ҳақида сўзлаша оламан. Мен учун энг яxши мавзу болаларимдир».

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!