Юрак ва буйракка фойдали қоқилар

11:42, 20 октябрь

Ўрик қоқиси  (туршак)

Юрак қон томирлари учун фойдали қоқи. Таркибида калий ва антиоксидантлар бор. Мунтазам истеъмол қилинганида организмни холестериндан тозалайди. Шунингдек, қуритилган ўрик қоқиси қалқонсимон без хасталиклари ва қандли диабетга ҳам фойдали.

Ананас

Қуритилган цитрус мевасининг қоқиси калий, магний, темир, руҳ ва В витаминига бой ҳисобланади. Овқат ҳазм қилиш фаолияти билан муаммоси бўлганлар ананас қоқсидан истеъмол қилишлари тавсия этилади.

Бақлажон

Ичаклардаги тиқинларни тозалашда қуритилган бақлажон тавсия этилади. Бу полиз экини таркибида бошқа сабзавотларда учрамайдиган витамин ва элементлар бор. Шунга ҳам унинг фойдали ҳусусияти юқори баҳоланади.

Банан

Юрак, буйрак, жигар, суяклар, тиш ва мия фаолияти учун зарур бўлган калий бор таркибида. Қуритилган бананни бир кунда 4-5 тагача ейиш мумкин. Ширинлик ўрнида болаларга тавсия этилади.

Олча

Қуритилган олча диққатни жамлашда ёрдам беради. Бир кунда бир сиқим олча қоқисидан истеъмол қилиш кифоя. Чекишни ташламоқчи бўлганларнинг олча қоқисини эрмак қилиб ейиши тамакига бўлган қарамликдан ҳалос бўлишда ёрдам беради. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!