Балиқли газак - тез, осон ва мазали...

11:50, 20 октябрь

Зарур масаллиқлар (10 кишилик): 200 гр. дудланган балиқ гўшти, 3-4 та тузланган бодринг, 100 гр. маринадланган жўхори, 2-3 бўлак саримсоқ пиёз, оқ ва қора нон бўлаклари, 3-4 ош қошиқ ўсимлик ёғи, безак учун кўкатлар.

Тайёрланиши: 1. Балиқ гўшти ва тузланган бодрингни тўртбурчак шаклда тўғранг. Сўнг жўхори ва қирғичдан чиқарилган 2 дона саримсоқ пиёз билан аралаштириб, ўсимлик ёғи қўшинг. Аралашма 10 дақиқа тургач, туз ва мурч билан таъмини созланг.

2. Оқ ва қора нон бўлакларига бир бўлак саримсоқ пиёзни ишқалаб, ликопчага теринг. Балиқли аралашмадан 1 ош қошиғини нон бўлаги устига солиб, кўкатлар билан безатинг. Мазаси янаям яхшиланиши учун 15-20 дақиқа музлатгичга қўйинг.

Тайёрланиш вақти: 20 дақиқа.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!