Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг вертолёти ҳалокати сабабларини ўрганиш бўйича махсус комиссия тузилди

11:54, 20 октябрь

18 октябрь куни Фарғона вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг режа асосида парвоз қилган Ми-171 вертолёти ҳалокатга учрагани ҳақида хабар бергандик.

Мазкур авиаҳалокат сабабларини текшириш бўйича махсус комиссия ўз ишини бошлади.

Эслатиб ўтамиз, ҳалокат оқибатида 3 экипаж аъзоси ва вертолетда бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 6 ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!