Тухум ва қўзиқориндан салат - албатта тайёрлаб кўринг!

14:47, 20 октябрь

Зарур масаллиқлар (6-8 кишилик): 5-6 дона қайнатилган тухум, 100-150 гр. қуритилган қўзиқорин, 1 бош пиёз, 50 гр. сариёғ, майонез, туз, мурч, безак учун кўк пиёз.

Тайёрланиши: 1. Қуритилган қўзиқоринларни идишга солиб, устидан 1 стакан қайнаган сув солинг ва 15-20 дақиқага қолдиринг. Сўнг сувини силқиб, майда тўртбурчак шаклида тўғранг.

2. Пиёзни майдалаб тўғраб, сариёғ солинган товада 10 дақиқа қовуринг. Сўнг тўғралган қўзиқоринни солиб, яна 10 дақиқа ўрта оловда қовуришни давом эттиринг.

3. Қайнатилган тухумни иккига ажратиб, сариғини алоҳида олинг. Қовурилган масаллиқларга тухум сариғи, майонез, туз ва мурчни қўшиб, санчқи ёрдамида эзиб, аралаштиринг. Иккига ажратилган тухум бўлакларини 1 ош қошиқ аралашма билан тўлдириб, ликопчага теринг ва устини кўк пиёз билан безатинг.

Тайёрланиш вақти: 20 дақиқа.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!