Ўзбекистон ФИФА рейтинги тарихида илк бор Россияни ортда қолдирди

14:49, 20 октябрь

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) миллий терма жамоаларнинг октябрь ойи учун янги рейтинггини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси аввалги ойгига нисбатан 1 ўринга кўтарилиб, 48-ўринни эгаллади.

Эътиборлиси, Россия терма жамоаси янгиланган рейтингда 53-ўринни эгаллади. Ўзбекистон ФИФА тарихида илк бор Россияни ортда қолдирди.

Самвел Бабаян мураббийлиги остидаги Ўзбекистон термаси Осиёда Эрон (837 очко), Австралия (663) ва Жанубий Корея (640) терма жамоаларидан кейин тўртинчи поғонани эгаллади.

ФИФА рейтингида 1646 очко билан ҳамон Аргентина терма жамоаси етакичилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларни Германия ва Бразилия термалари эгаллади. Кучли ўнликдан эса Белгия, Колумбия, Чили, Франция, Португалия, Уругвай ҳамда Испания терма жамоалари жой олди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!