Жигарга, буйракка ва қандли диабетда фойдали – гречиха!

14:54, 20 октябрь

Гречиха – темир моддасига бойлиги билан бошоқли ўсимликлар орасида чемпион ҳисобланади. Таркибидаги кальций, калий, фосфор, йод, цинк, фтор, витамин В1, В2, фолий кислотаси, РР ва витамин Е аёллар организми учун ғоят фойдалидир. Қуйида гречиханинг фойдали хусусиятлари ҳақида таништирамиз.

 

  • Гречихадаги углеводлар секин сўрилиши ҳисобига тўқлик ҳиссини пайдо қилади. Парҳез тутишни режа қилган аёллар кечки овқатга гречихадан таом истеъмол қилишлари мумкин.
  • Қандли диабет билан оғриган беморлар учун ҳам гречиха жуда фойдали озуқа ҳисобланади. Айниқса, қатиққа аралаштирилганини кунора истеъмол қилиш қонда қанд миқдорини пастлатишга ёрдам беради.
  • Нонушатага гречихани сутга аралаштириб, бўтқа тайёрланг. Бу егулик юрак ва жигарга фойдали бўлиб, организмдан ортиқча холестерин чиқишини фаоллаштиради.
  • Камқонликни даволашда 100 гр гречихани блендерда майдалаб, талқон қилинг. Сўнг бир кунда 3 маҳал ярим пиёла сут билан қабул қилинг. Таркибидаги темир моддаси қонда гемоглобин миқдорининг кўтарилишига ёрдам беради.
  • Бавосил ёки вена қон томирларининг варикоз кенгайиши кузатилганида ҳам гречихадан таом ва егулик истеъмол қилиш тавсия этилади. Бунинг учун гречихани тузсиз сувда қайнатиб, сўнг бир ош қошиқ сариёғ билан димлаб пиширсангиз кифоя. Таркибидаги рутин моддаси қон томирлари деворини мустаҳкамлайди.
  • Атеросклероз билан хасталанганлар гречиха унидан кисель ичишлари мумкин. Киселни тайёрлаш учун 1 ош қошиқ гречиха унини 100 мл сув билан аралаштириб, оловга қўясиз. Қайнаб чиққач 2-3 дақиқа оловда ушлаб туриб, сўнг тиндиринг. Дамлама бир кунда икки маҳал овқатдан олдин қабул қилинади.
  • 1 ош қошиқ гречиха қиздирилган қуруқ товада қизартириб, сўнг блендерда майдаланади.  Талқон холига келгач, озроқ сув билан аралаштириб, зувала ҳосил қилинади. Зувалани фрункулёз яраларига қўйилса, яллиғланишни олади.
  • Ҳалқ табобатида гречиханинг қипиғи ҳам кенг фойдаланилади. Гречиха қипиғи солинган ёстиқчалар бўйин остеохондрози билан оғриган беморлар ҳамда уйқусизликдан азият чекканлар учун тавсия этилади. Бунда қипиқли ёстиқча ортопедик таъсир кўрсатади ва оғриқларни енгиллаштиради. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!