21 октябрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

15:49, 20 октябрь

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 21 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1-2 даражагача совуқ бўлиши мумкин, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.  Айрим жойларда туман тушади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 1-2 даражагача совуқ бўлиши мумкин, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушади.  Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!