Актриса Ситора Фармонова Facebook’даги қалбаки Ситора Фармонованинг устидан шикоят қилди

15:54, 20 октябрь

Актриса Ситора Фармонова Facebook’да унинг номидан очилган ва 12 мингдан ортиқ обуначини тўплашга муваффақ бўлган сохта саҳифа устидан шикоят қилди. Бу ҳақда актрисанинг Instagram’даги саҳифасига таяниб, “Дарё” хабар бермоқда. 
 
“Азиз дўстлар! Facebook’да менинг исм-фамилиямдан фойдаланган ҳолда қалбаки Ситора ўтирибди. У менинг номимдан турли сайтларга бўлмағур интервьюлар бериб, одамлар билан ҳар хил тусда мулоқотга киришмоқда”, — деб ёзади актриса.

“Менинг саҳифам номи ҳам худди шундай, бироқ меники кўп йиллардан бери мавжуд, бу қалбаки саҳифанинг очилганига эса икки йил бўлди. Азизлар, шу саҳифа устидан Facebook’га шикоят қилиб, унинг тармоқдан ўчириб ташланишига ёрдам беринг”, — дея мурожаат қилган Ситора Фармонова.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!