Испаниялик аёл 62 ёшда она бўлди

16:58, 20 октябрь

Испанияда 62 ёшли Лина Альвареснинг она бўлганлиги барчанинг кенг муҳокамаларига сабаб бўлмоқда. Аёл кесарча кесиш йўли орқали мутлақо соғлом қизалоқни дунёга келтирди.

Қизалоқнинг вазни 2,4 кило.

Аслида маълумоти бўйича медик саналган Альвареснинг сўзларига кўра, унинг ёшидаги аёллар туғишдан қўрқмаслиги лозим. Унинг ҳозирда – 27 ёшли ва 10 ёшли ўғиллари бор. Қизалоқ сунъий уруғлантириш йўли билан дунёга келган. 

Айни дамда она ва боланинг аҳволи аъло даражада баҳоланмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!