«Пойтахт» кекси - яқинларингизни меҳмон қилинг!

17:07, 20 октябрь

Зарур масаллиқлар (18 кишилик): 500 гр. ун, 250 гр. юмшатилган сариёғ, 250 мл. сут, 200 гр. ёнғоқ, 150 граммдан ўрик мураббоси ва қанд упаси, 75 гр. шакар, 30 гр. қуруқ хамиртуруш, 4 ош қошиқ лимон шарбати.

Тайёрланиши: 1. Сутни паст оловда иситиб олинг. Унни туз билан аралаштириб, ўртасидан чуқурча очинг-да, иссиқ сутни солинг. Қуруқ хамиртуруш, 1 чой шакар ҳам қўшинг. Кейин ҳаммасини аралаштириб, устини ёпиб, иссиқ жойга 20 дақиқага қўйинг.

2. Майдаланган ёнғоқдан безак учун 50 гр. олиб қўйинг. Қолганини шакар, лимон қириндиси, тухум ва юмшатилган сариёғ билан аралаштиринг. Ёнғоқли аралашмани қуюқроқ хамирга қўшиб, ёғланган кекс қолипига солиб, яна 20 дақиқа қўйинг.

3. 175 даражада қиздирилган газ печига кексни 40-50 дақиқага қўйинг. Пишгач, газ печида 15 дақиқа турсин, кейин олинг.

4. Ўрик мураббосини паст оловда озгина қайнатиб олинг. Кейин кексга суртинг. Қанд упаси ва лимон шарбатини аралаштириб, глазурь тайёрланг. Уни ҳам кексга суртиб, устидан майдаланган ёнғоқ сепинг.

Тайёрланиш вақти: 2 соату 30 дақиқа.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!