Европа Лигаси. Одил Аҳмедов тўп сураётган “Краснодар” кичик ҳисобда “Шальке-04”га ютқазиб қўйди (Видео)

09:26, 21 октябрь

Европа Лигаси турнирининг гуруҳ босқичи 3-турида Ўзбекистон термаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов тўп сураётган Россиянинг “Краснодар” клуби Германиянинг “Шальке-04” жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Мазкур ўйинда Евгений Коноплянка томонидан 11-дақиқада киритилган ягона гол “Шальке-04” ғалабасини таъминлади. Одил Аҳмедов мазкур учрашувда 75 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Европа Лигаси, 3-тур  

“Краснодар” – “Шальке-04” 0:1 (0:1, 0:0)

Гол:  0:1 – 10 Коноплянка.

“Краснодар” – Крицюк, Гранквист, Мартинович, Енджейчик, Петров, Каборе, Подберезкин (Лаборде, 67), Аҳмедов (Мамаев, 75), Куасси (Газинский, 55), Жоаозиньо, Ари.

“Шальке-04” – Фэрманн, Кайсара, Настасич, Налдо, Аого, Коноплянка (Шопф, 67), Стамбули, Хеведес, Майер (Хунтелар, 77), Баба, Ди Санто (Керер, 90).

Огоҳлантиришлар:  Налдо (70), Ди Санто (85), Газинский (90).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!