Европа Лигаси. “Манчестер Юнайтед” йирик ҳисобда “Фенербахче”дан устун келди (Видео)

09:35, 21 октябрь

Европа Лигаси гуруҳ босқичи 3-турида “Манчестер Юнайтед” жамоаси “Фенербахче” футбочлилари билан ўзаро баҳс олиб борди.

Қизиқарли ва муросаиз кечган ўйинда 4:1 ҳисобида қайд этилиб, манкунианлар фойдасига ҳал бўлди. Ғолиблар сафида Поль Погба иккита, Антони Марсьяль ва Жесси Лингард биттадан гол уришди.

“Фенербахче” таркибида “МЮ”нинг собиқ ҳужумчиси Робин ван Перси битта жавоб голини киритди.

Европа Лигаси. Гуруҳ босқичи, 3-тур

“Манчестер Юнайтед” – “Фенербахче” 4:1 (3:0, 1:1)

Голлар:   1:0 – 31, пенальти Погба, 2:0 – 34, пенальти Марсьяль, 3:0 – 45 Погба, 4:0 – 48 Лингард, 4:1 – 83 ван Перси.

“Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Байи, Шоу, Дармиан, Смоллинг (Рохо, 46), Лингард (Депай, 66), Погба (Фосу-Менса, 75), Кэррик, Мата, Марсьяль, Руни.

“Фенербахче – Демирел, Кьер (Эменике, 46), Калдирим, Ўзбайроқли, Шкртел, Соуза, Нойштедтер, Потук, Топал, Шен (Кейбаши, 69), ван Перси.

Огоҳлантиришлар:   Кьер (33).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!