Гонконгдаги кучли тўфон сабабли мактаблар ёпилиб, авиарейслар бекор қилинди

10:01, 21 октябрь

Кучлилиги даражаси 8 баллни ташкил қилган тўфон Гонконгга яқинлашмоқда. Бу ҳақда South China Morning Post ёзади.

Шаҳарда кучли вайронагарчиликлар бўлиши кутилмоқда. Тўфон сабабли мактаблар, давлат идоралари ёпилиб, фонд биржасидаги савдолар тўхтатилди.

600 ортиқ авиарейс бекор қилинди. Бундан ташқари жамоат транспорти ҳам узилишлар билан ишламоқда. 

Аҳолидан сув спорти билан шуғулланмаслик ҳамда соҳиллардан йироқда бўлиш сўралмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!