Йил бошидан ўртача ойлик иш ҳақи 12,6 фоизга оширилди

10:09, 21 октябрь

Аҳоли даромадлари, ҳаёт даражаси ва сифатини муттасил оширишни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши жорий йил бошидан буён ўртача ойлик иш ҳақини 12,6 фоиз ошириш имконини берди. 

Шу йилнинг 1 октябридан бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори яна 15 фоизга кўпайди. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасини 2016 йилнинг тўққиз ойида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Давлат статистика қўмитасининг ҳисоботида маълумот берилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!