Балиқли уха – тушлика сабзавотлар уйғунлиги!

11:58, 21 октябрь

Зарур масаллиқлар: 1 кг. балиқ гўшти, 4 та картошка, 3 дона помидор, 1 тадан яшил ва қизил булғор қалампири, 1 бош пиёз, 2 бўлак саримсоқ пиёз, яримта лимоннинг шарбати, ўсимлик ёғи, зира, мурч, туз.

Тайёрланиши: 1. Балиқни ўртача катталикда бўлаклаб, қайнатинг.

2. Пиёзни ҳалқа қилиб тўғранг. Саримсоқ пиёзни майдаланг.

3. Қиздирилган ўсимлик ёғида пиёз ва саримсоқ пиёзни қовуринг (каттароқ идишда).

4. Булғор қалампирини майда тўртбурчак шаклда тўғраб, қовурилаётган пиёзга қўшинг. Оловни пасайтириб, 2-3 дақиқа қовуришда давом этинг. Қовурма устидан 1,5 л. сув солинг. Кейин бўлакланган картошкаларни солинг. Зираворлар ва туз сепишни ҳам унутманг.

5. Помидорни ҳам тўртбурчак шаклда тўғраб, шўрвага солинг. Балиқ қайнаётган сувни яримта лимон шарбати билан бирга шўрвага солинг. Балиқ гўштини алоҳида идишга олиб қўйинг. Шўрва қайнаб чиққач, пишган балиқ гўшти устидан шўрвани сузиб, дастурхонга тортинг.

Тайёрланиш вақти: 1 соату 10 дақиқа

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!