Японияда кучли зилзила, вайроналар бор

12:10, 21 октябрь

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, зилзила шу қадар кучли бўлганки, одамлар оёқда аранг туришган.

NHK телекомпаниясига зарар етканлиги ҳақида маълумотлар бор, қўшни бинонинг томларига зарар етган. 

Ер ости силкинишлари 47 дан 31 та префектурада сезилди.

Хавфсизлик мақсадида бир қатор туманларда электрпоездлар ҳаракати тўхтатилди.

Зилзила магнитудаси ҳақида маълумот йўқ.

Япония миллий метеорологик агентлигининг маълумотларига кўра, зилзила кучи етти балли шкалада 6 баллни ташкил қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!