Бош вазирга бир кунда амалга оширилаётган қўнғироқлар санаб чиқилди

14:17, 21 октябрь

19 октябрь куни Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси 1000 телефон рақамига 19 мингдан зиёд қўнғироқ келиб тушди, хабар бермоқда ҳукумат раҳбарининг Facebook-саҳифасига асосланиб “Газета.уз”.

Хабарда айтилишича, буларнинг барчаси мурожаат юбориш эмас, балки мурожаатларнинг ҳолатини аниқлаштириш билан ҳам боғлиқ.

Мурожаат қилувчиларга интернетдан фойдаланишга имконият бўлмай қолгандагина телефон орқали, айнан қўнғироқлар камроқ бўладиган вақтда (улар жадвалда акс эттирилган) мурожаат юбориш тавсия этилмоқда.

Мурожаатлар имкони борича pm.gov.uz сайти орқали юборилиши ҳамда ҳолати текширилиши мақсадга мувофиқ.

Қайд этилишича, ушбу ҳолатда хизмат сифатини яхшилаш мақсадида операторлар сони доимо орттириб борилаяпти, лекин шу билан биргаликда, айнан қўнғироқ кўп бўладиган вақтларда 1000 телефон рақамида навбат кутиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!