Аёлларнинг эркаклардан 6 фарқи

14:23, 21 октябрь

Автомобильни яхши ва эътибор билан бошқаради! Ширакайф аҳволда асло “рул”га ўтиришмайди! Йўл ҳаракати қоидаларини бузмасликка интилишади ва камдан-кам ҳолатларда йўл ҳаракати ҳодисаларининг иштирокчисига айланишади.

Аёлларнинг иммунитети мустаҳкам! Нозик ҳилқатнинг организмидаги эстроген гормони вирус ва инфекциялар билан курашда енгилмаслик учун куч бериб туради.

Овқатланиш тартибига риоя қилади! Вақтини аямай, дангасалик қилмай саломатлик учун фойдали таомлар пиширади. Эркаклардан фарқли ўлароқ 2 дақиқадан тайёр бўладиган лағмонларга қайрилиб қарамайди.

Иши бароридан келади! Аёллар эркакларга қараганда таваккалчи бўлишади. Кичик бир масала юзасидан эркакларга ўхшаб, ҳафталаб бош қотириш уларга хос эмас. “Бўлса-бўлди, бўлмаса-йўқ” қабилидаги иш юритиш кўпинча уларга омад келтиради, шу жумладан даромад ҳам!

Тушкунликни енгил ўтказади! “Оҳ-воҳ” ва йиғининг фойдасидир бу балки? 53 % аёллар ўзини безовта қилаётган масала юзасидан дугоналари, опа-сингли билар ўртоқлашади, улардан тайинли маслаҳатни ололмаса ҳам. Эркак эса мағрур, у ҳатто энг яқин дўстига ҳам “муаммога дуч” келдим дейишни истамайди.

Ўқишни севади! Изланишдан, ўз устида ишлашдан асло чарчамайди! Эркаклар орасида олий ўқув юртини охиригача якунламай ташлаб кетадиганлар кўпроқ учрайди. Улар дангасалиги ва мағлубиятдан қўрққани сабаб ўртамиёна ишда ишлашга ҳам рози бўлаверади.

Узоқ умр кўради! Кексалик гаштини сураётганларнинг 85% ини аёллар ташкил этади. Ўрта ҳисобда ожизалар кучли жинс вакилларидан 5-10 йил кўпроқ яшар экан. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!