Участка сайлов комиссияси аъзолари тасдиқланди

14:40, 21 октябрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида округ ҳудудидаги участка сайлов комиссияларининг таркибини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, халқ депутатлари шаҳар ва туманлар Кенгашлари томонидан шакллантирилган сайлов участкалари комиссиялари таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссияси қарори билан тасдиқланди, дея хабар беради ЎзА.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида тузилган 590 сайлов участкаси бўйича комиссиялар таркибига 5 минг 203 киши жалб этилди.

– Комиссиялар таркибининг 1 минг 700 дан ортиғи хотин-қизлардир, – дейди 1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари Сапаргул Ўтемуратова. – Аъзоларнинг 68,2 фоизи бу борада муайян тажрибага эга, аввалги сайловларда ҳам иштирок этган. Комиссия аъзоларининг 63,6 фоизи педагог, 1,5 фоизи ҳуқуқшунос, 4,3 фоизи иқтисодчи, 4,2 фоизи тиббиёт ходими, 3,7 фоизи муҳандис, 1,4 фоизи қурувчи, 0,12 фоизи журналистлардир.

Мажлисда округ сайлов комиссияси ваколатига тааллуқли бошқа масалалар юзасидан ҳам қарорлар қабул қилинди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!