Шоу-бизнес вакиллари хонандалар Муниса Ризаева ва Азиза Низомовани табрикламоқда(Фото)

14:47, 21 октябрь

Маълумки, бугун, 21 октябрь ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида нишонланади. Хонандалар Муниса Ризаева ва Азиза Низомова эса бугун яна бир байрамни нишонламоқда, яъни 21 октябрь иккала хонанданинг ҳам туғилган куни. Шу муносабат билан шоу-бизнес вакиллари ижтимоий тармоқлар орқали Муниса ва Азизани таваллуд айёми билан қутламоқда. 

Хонанда Муниса Ризаева шарлар ёрдамида ҳосил қилинган 30 рақами ёнида суратга тушди ва ўз-ўзини туғилган куни билан табриклади.  

Азиза Низомова эса ўзининг шахсий саҳифасига дўстлари ва яқинлари томонидан уюштирилган кичик сюрприз акс этган видеони жойлади. 

Фурсатдан фойдаланиб, “Darakchi.uz” сайти жамоаси номидан Муниса ва Азизани туғилган куни билан қутлаймиз.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!