Европа чемпионлар лигасининг 3-тур рамзий терма жамоаси эълон қилинди

15:06, 21 октябрь

Европа чемпионлар лигаси 3-тур учрашувлари якунига кўра Европа футбол иттифоқи (УЕФА) матбуот хизмати мазкур турнинг рамзий терма жамоасини эълон қилди.

Рамзий термадан "Барселона"нинг икки аъзоси Лионель Месси ва Андрес Иньеста жой олди. "Арсенал"дан ҳам икки нафар футболчи — Месут Ўзил ва Алекс ОкслейдЧемберлен рамзий терма сафига киритилди. 

Қуйида ЕЧЛ 3-тур рамзий термасидан ўрин олган футболчилар билан танишинг.

Дарвозабон: Жанлуижи Буффон (“Ювентус”);

Ҳимоячилар: Лаюк (“Порту”), Хуанфран (“Атлетико”), Феррейра (“Севилья”);

Ярим ҳимоячилар: Окслейд-Чемберлейн (“Арсенал”), Месут Ўзил (“Арсенал”), Андрес Иньеста (“Барселона”), Арьен Роббен (“Бавария”);

Ҳужумчилар: Лионель Месси (“Барселона”), Эдинсон Кавани (“ПСЖ”), Дрис Мертенс (“Наполи”).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!