АҚШда 10 ёшли арвоҳнинг келажакка ёзган хати топилди

15:12, 21 октябрь

АҚШнинг Нью-Мексико штатидаги мактабни бузиш вақтида ноодатий хат сақланган капсула топилди, деб хабар бреади “Вести”. 

АҚШдаги мактабларда ўзига хос анъана бор. Унга кўра, бошланғич синф ўқувчилари келажак авлод вакилларига хат ёзади ва уни “вақт капсула” сига солади ҳамда таълим муассасаси ҳудудига кўмиб қўяди. 

Одатда мана шундай хатларда ўқувчилар ўзлари севиб томоша қиладиган фильмлар ва қўшиқлари ҳамда келажакни қандай тасаввур қилишлари ҳақида ёзади. Бироқ 1968 йилда ерга кўмилган капсуладан ғайритабиий маънодаги мактуб чиқди. 

10 ёшли Грег Ли Янгмэн ўз хатида ёзишича, у мазкур мактубни ёзаётганида аслида ўлик бўлган.

“Мен ўлганман. Монтгомеридаги мактабга қатнайман. Бу мактабнинг эски номи. Мен 1900 йилда туғилганман. Ҳозир мен ўлганман. Менинг севимли машғулотим—полицияни қўрқитиш. Мен гитара чаламан. Агар унинг нима эканлигини билмасангиз, у торлари бор тахта. Ҳозир ёшим 10да. Кўришгунча, ёввойилар!”,—деб ёзади “арвоҳ” ўз хатида.  

Ҳозирда мазкур сирли ўқувчи, унинг ҳаёти, ўлими ҳақида бирорта маълумот  топилмаган. 

Шаҳарнинг таълим муассасалари бўйиса қўмитаси айни пайтда вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида текширув ўтказмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!