Погба, Ханданович ва Марлос Европа Лигаси рамзий терма жамоасига киритилди

15:35, 21 октябрь

Европа Лигаси гуруҳ босқичи 3-тур учрашувлари якунига етгач, УЕФА турнинг рамзий терма жамоасини эълон қилди.

Рамзий терма жамоага “Интер” посбони Самир Ханданович, “Фиорентина” ҳужумчиси Никола Калинич, “МЮ” ярим ҳимоячиси Поль Погба ўрин олган.

Қуйида рамзий терманинг барча иштирокчилари келтирилган.

Дарвозабон: Самир Ханданович (“Интер”).

Ҳимоячилар: Теренс Конголо (“Фейеноорд”), Данте (“Ницца”), Якуб Брабец (“Генк”).

Ярим ҳимоячилар: Евгений Коноплянка (“Шальке-04”), Виктор Жулиано (“Зенит”), Поль Погба (“Манчестер Юнайтед”), Марлос (“Шахтёр”).

Ҳужумчилар: Никола Калинич (“Фиорентина”), Гийом Оаро (“Янг Бойз”), Раул Русеску (“Османлиспор”).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!