Роналду битта сурати билан минглаб буддистларнинг ғазабини келтирди

15:56, 21 октябрь

“Реал Мадрид” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду “Фейсбук” саҳифасига юклаган битта сурати орқали минглаб буддистларнинг ғазабини келтирди, деб хабар бермоқда “Вести.ру”.

Гап шундаки, 31 ёшли португалиялик футболчи Будда ҳайкали олдида суратга тушди. Буддага эътиқод қилувчиларнинг ғазабини Роналду ҳайкал устига оёғини қўйгани келтириб чиқарди.

Ушбу сурат футболчининг уйи яқинида олинган. Роналду суратга “Хайрли тонг” дея изоҳ берган. “Фейсбук” фойдаланувчилари “Реал” ҳужумчисини ҳурматсизликда айблади.

Бир кун ичида суратга қарийб 63 минг изоҳ ва 1,2 миллион “лайк” қолдирилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!