Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби “Минор” жоме масжидига ташриф буюрди

16:12, 21 октябрь

Маълумки, 2016 йил 18-19 октябрь кунлари Тошкентда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси бўлиб ўтди. Юртимизда меҳмон бўлиб турган нуфузли анжуман иштирокчилари пойтахтимиз ҳамда кўҳна Самарқанд шаҳрининг тарихий ва диққатга сазовор масканларини зиёрат қилиш имконига эга бўлдилар. 

20 октябрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ияд Амин Маданий “Минор” жоме масжидига ташриф буюрди, дея хабар беради ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати. 

Мартабали меҳмон масжиднинг қурилиш тарихи, ундаги намозхонларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Ияд Амин Маданий жоменинг ўзига хос архитектураси, нақшинкор қуббалари, гўзал меҳробларига юқори баҳо бериб, масжид бунёдкори Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенети Ислом Каримов руҳи поклари шодон, охиратлари обод бўлишини тилаб дуо қилди. Тинч диёрда ана шундай муаззам ибодат уйлари ҳамиша барҳаёт бўлишини таъкидлаб ўтди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!