82 йил бахтли ҳает кечиришган жуфтлик

16:28, 21 октябрь

Калифорниялик жуфтлик яқинда 82 йил бирга бахтли ҳаёт кечиришганини нишонлашди.  Улар ҳар доим бир-бирларини ҳурмат қилиб, эъзозлаб, ҳамфикрликда ҳаёт кечиришган. Николас яқиндагина 102 ёшни, Рафаэлла эса 100 ёшни қаршилади.

«Уларнинг ота-оналари ҳам узоқ бахтли ҳаёт кечиришган» , - дейди набираларидан бири. Тадбирда беш авлод вакиллари қатнашди.

Бугунги кунда Герберта ва Зельмира Фишер жуфтлиги энг узоқ, 86 йил биркаликда ҳаёт кечиришгани қайд этилган. Николас ва Рафаэлла Ордез жуфтлиги  ҳам рекорд урнатиш поғонасида.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!