Осиё чемпионати U-19. Эрон Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби

16:38, 21 октябрь

Эрон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати гуруҳ босқичи сўнгги турида Яманни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финалда Ўзбекистонга рақиблик қилади.

ЎФФ матбуот хизматининг хабар беришича, Баҳрайнда давом этаётган Осиё чемпионатининг учта гуруҳида гуруҳ босқичи ўйинлари якунланди. Унга кўра турнирнинг чорак финалига йўлланма олган 7та жамоанинг номи маълум бўлди.

Айни дамга келиб Баҳрайн, Саудия Арабистони, Ироқ, Вьетнам, Япония, Эрон ҳамда Ўзбекистон плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритишга улгуришди. Плей-оффнинг сўнгги иштирокчиси номи бугун бўлиб ўтадиган Австралия ҳамда Тожикистон ёшлар терма жамоалари ўйинидан сўнг маълум бўлади.

Гуруҳ босқичида дастлабки икки турда ғалаба қозонган ва муддатидан олдин гуруҳ ғолиблигини қўлган киритган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ҳам, бугун гуруҳдаги сўнгги тур ўйинида Хитой ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Чорак финал жуфтликлари.

Баҳрайн – Вьетнам

Ироқ – Саудия Арабистони

Ўзбекистон – Эрон

Япония – Австралия – Тожикистон ўйини ғолиби.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!