Тошкентда фавворали хиёбонга айлантирилган кўча яна автойўлга айлантириладиган бўлди

16:51, 21 октябрь

21 октябряь куни Тошкентда август ойи ўрталарида ёпилган Ойбек кўчасининг Нукус ва Туркистон кўчалари ўртасидаги қисмини қайта тиклаш бўйича ишлар бошланди. Бу ҳақда “Газета.uz” хабар бермоқда. 

Катта суръатларда қарийб битаёзган фаввора бузиб ташланиб, пиёдалар йўлаги бўйлаб панжара олиб ташланди, ишчилар суғориш тизимларини демонтаж қилмоқда. Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари сўзларига кўра, йўл душанба куниёқ очилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, транспорт ҳаракати учун ёпилган мазкур участкада фаввора ва ўриндиқларга эга яшил ҳудуд барпо этилиши белгиланган эди.

Октябрь ойи аввалида Ўзбекистон пойтахтида Мустақиллик кўчаси билан кесишган бир қатор кўча қисмлари очилди. натижада айрим йўналишлардаги вазият сезиларли даражада яхшиланди.

Фото: Facebook/Водители Ташкента

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!