Луис Суарес “Олтин бутса” мукофоти билан тақдирланди

17:12, 21 октябрь

Испаниянинг “Барселона” клуби ва Угурвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес “Олтин бутса” мукофоти билан тақдирланди.

Ушбу соврин Европада мавсум якунига кўра ички чемпионатда энг кўп гол киритган футболчига топширилади.

Ғолиб номини аниқлашда турли лигаларнинг савиясини инобатга олган ҳолда маҳсус коэффициентлар ишлатилади.

“Барселона” ҳужумчиси ўтган мавсумда чемпионатда 40та гол киритди. Примерада киритилган гол 2 очкога баҳоланади, шунинг учун уругвайлик ўйинчи 80 балл тўплаб, “Олтин бутса” соҳибига айланди.

Суарес тақдирлаш маросимига қизи Дельфина ва ўғли Бенхамин билан ташриф буюрди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!