Осиё чемпионати U-19. Ўзбекистон ва Хитой нурсиз дурангга имзо чекди (Видео)

09:05, 22 октябрь

Баҳрайнда давом этаётган Осиё чемпионати гуруҳ босқичи сўнгги турида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитой билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Муддатидан олдин гуруҳ ўйинлари ғолиблигини қўлга киритган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сўнгги турда Хитой ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушди. Тенг курашлар остида ўтган ўйинда жамоалар гол кирита олишмади ва ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Австралия ҳамда Тожикистон ўртасидаги гуруҳнинг иккинчи ўйинида ҳам 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этилди ва Тожикистон ёшлар терма жамоаси тўплар нисбатига кўра гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади.

Шу тариқа, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси чорак финалда 24 октябрь куни Эронга қарши ўйнайди. Тожикистон эса, Японияга қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон U-19 Хитой U-19 — 0:0

Ўзбекистон U-19: 12.Умиджон Эргашев, 2.Азизбек Суюнов, 5.Хушнудбек Авилов,  7.Санжар Қодирқулов (18.Шоҳрух Маҳмудхожиев, 74), 8.Саиджамол Давлатжонов, 10.Суҳроб Нуруллоев, 13.Жавоҳир Эсонқулов, 16.Жамшид Юсупов, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 22.Бегзод Ғанижонов, 23.Нурилло Тўхтасинов.

Хитой U-19: 22.Ши Ксиадонг, 5.Хуанг Чуанг, 7.Занг Хонгжианг (16.Фенг Боксуан, 84), 9.Ву Веи, 10.Занг Юан, 14.Гао Хуазе (23.Нинг Веичен, 84), 15.Яо Даоганг, 17.Янг Лию, 18.Ху Жингханг, 19.Чао Йонгжинг, 20.Хуанг Зенгю.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!