ЖЧ–2018 турнирининг расмий тимсоли “Забивака” исмли бўри бўлди (Фото)

09:57, 22 октябрь

Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича ЖЧ–2018 турнирининг расмий тимсоли танлаб олинди. Бу ҳақда "Championat.com" хабар бермоқда

“Первий канал”даги "Вечерний Ургант" кўрсатувида йўлбарс, мушук ва бўри тимсоллари орасидан бўри варианти оммавий овоз бериш орқали танлаб олинди.

Бўри номзодини 52,8% респондент  қўллаб-қувватлади. Йўлбарс ва мушук эса мос равишдав 26,8 ва 20,4 фоиздан овоз тўплади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!