Аёлларнинг гўзаллик борасидаги 8 хатоси

10:56, 22 октябрь

1. Юз теримиз қайси турга мансублигини билмаймиз. Тан олиш керак, ҳақиқатан ҳам шундай. Вахоланки, ёғупа, тонал крем ҳарид қилаётганда бу, албатта, инобатга олиниши лозим. Акс ҳолда ўттиз ёшдан сўнг тери тошмалари, пигмент доғлар пайдо бўлади.

 

2. Тозалаш муолажалари бажарилмайди. Аксарият ҳолларда шунчаки атир совуни ёрдамида юзимизни тозалагандек бўламиз-у, аслида эса қилаётган ишимиз қанчалик тўғри эканлигини ўйламаймиз ҳам. Ҳозирда турли ёшга мўлжалланган тозалаш воситалари бор. ҳамёнингиз имкониятларига қараб, бирини танланг-да, юз терингизни парваришланг.

 

3. Пардоз шу холича қолиб кетаверади. Кўпинча тушни ўчириш учун мўлжалланган тоникдан сўнг кўз қовоқларини парваришловчи воситаларни суртишни унутиб қўямиз. Бу ҳолат юздаги упани тозалашда ҳам такрорланади.

 

4. Тери намлигини назорат қилмаймиз. Мавсумий ўзгаришлар терини қуритиб юборади. Устига-устак пардоз воситлари ҳам ножўя таъсир кўрсатиши мумкин. Ажинлар муддатидан илгари пайдо бўлмаслиги учун тери намлигини меъёрлаштирувчи усулларни канда қилманг.

5. Қуёш нуридан ҳимояламаймиз. Бу нафақат ёзда, балки қишда ҳам керакли бўлган муолажа.  Мавсумга қараб, парваришловчи воситаларни танлаб, кўчага чиқишдан олдин улардан фойдаланинг. Акс ҳолда терида турли ўзгаришлар кузатилиши мумкин.

 

6. Косметик воситалар миқдори ошиб кетади. Тонал крем устидан упа суртиш, кўз қовоқларига икки-уч қават тендан фойдаланиш терини қаритади. Лаблар ҳам бир неча бўёқлар таъсирида қуруқлашади. Бунинг олдини олиш учун бир турдаги сифатли пардоз воситаларидан фойдаланинг.

 

7. Таомномани назорат қилмаслик. Еган-ичганимиз организмга сўрилиши ҳисобидан тери ҳам озиқланади. Мунтазам аччиқ-шўр, қовурилган маҳсулотлар эса тери учун зарарли.

 

8. Суюқлик миқдорини билмаслик. Организм сувсизланиб қолса, тери қуруқлашиб, лабда шўралаш жараёни юзага келади. Айниқса, косметик пардоз воситаларидан мунтазам фойдаланадиганлар кўпроқ суюқлик ичишлари керак.


 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!