Лионель Месси ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлди

11:20, 22 октябрь

Жорий ҳафтада Европа чемпионлар лигасининг 3-тур учрашувлари ўтказилди. Ҳафта якунларига кўра, Европа футбол иттифоқи (УЕФА) матбуот хизмати ҳафтанинг энг яхши футболчини аниқлаб берди.

Унга кўра, “Манчестер Сити”га қарши (4:0) ўйинда хет-трик қайд этган Лионель Месси ҳафтанинг энг яхши футболчи деб тан олинди. Респондентларнинг 38  фоизи айнан унинг номзодини қўллаб-қувватлади.

Аргентианлик 29 ёшли футболчи “Лестер” ярим ҳимоячиси Рияд Махрез ва “Боруссия Д” клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгдан ўзиб кетди. 

Аввалроқ Европа чемпионлар лигаси 3-турининг рамзий терма жамоаси эълон қилинган эди. Унинг таркибида ҳам Лионель Месси бор. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!