Ишлайдиган аёллар учун 20 дақиқалик йога

11:40, 22 октябрь

Иш кунингиз тиғиз. Тушлик қилишга аранг вақт топасиз. Аммо бу саломатлигингиз учун баҳона эмас-да. Ҳар куни 15 дақиқа вақт топиб, қуйидаги йога машқларини бажаринг. Машқлар учун ортиқча жисмоний ҳаракат талаб қилинмайди. Ихлос қилсангиз бўлгани.

 

  1. Қаддингизни тик тутинг. Ўтирган ҳолатда қўлларни юқорига кўтаринг-да, ҳудди гавдани юқорига чўзаётгандек ҳис этинг. Бу машқни икки-уч марта такрорлаш кифоя.
  2. Ўтирган ҳолатда қўлларни курак орқасида бирлаштиринг. Чуқур нафас олинг. Кўзларни юмиб олсангиз ҳам бўлади.
  3. Навбатдаги машқни иложи бўлса, дераза олдида бажарганингиз маъқул. Курсига суяниб, гавдани суратдаги каби кўринишга келтиринг. Сўнгра оёқларни ҳаракатлантирмай, гавдани олдинга чўзинг.
  4. Танангизни бўшаштиринг. Қўлларни стол устига қўйиб, бошни пастга энгаштирасиз. Бу ҳолатда кўзлар юмуқ бўлиши керак. Машқни 5 дақиқа давомида бажаринг.
  5. Курсига қулай жойлашиб олинг. Қўлларингиз билан курсини ушланг. Оёқларни олдинга текис чўзинг-да, 3 дақиқа давомида шу ҳолатни ушлаб туринг.
  6. Машқ якунида бошингизни курси устига қўйиб, 10 дақиқа дам олинг. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!