Австралияда яп-янги айфон автомобилни портлатиб юборди

11:53, 22 октябрь

Сёрфинг бўйича Австралиялик Мэт Жонс автомобилда янги сотиб олган iPhone 7 телефонини ёддан чиқариб қолдирди. Эркак ишда бўлган вақтда янги смартфон портлаб кетди. Машғулотлардан қайтгач, австралияликнинг автомобиль салонининг ярми ёниб кетганини кўрган.

Эркакнинг сўзларига кўра, автомобилдан қуюқ тутун чиққан. Ҳодиса оқибатида телефон бутунлай эриб кетган. Жонс Apple компаниясига тегишли смартфон портлаб кетганига ишончи комил, сабаби салонда бошқа ёнадиган нарса бўлмаган.

Аввалроқ Samsung Galaxy Note 7 телефони билан шундай ҳолатлар содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Жанубий Корея ишлаб чиқарувчиси уни чиқаришни тўхтатди.

Экспертлар ҳар қандай қуйма-ионли смартфон аккумулятори қизиб кетса ёки шикастланса портлаб кетиши мумкинлигини маълум қилишди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!