“Реал” раҳбарияти Роналду шартномасини 5 йилга узайтиришни истамаяпти

12:13, 22 октябрь

Мадриднинг "Реал" жамоаси раҳбарияти клуб етакичиси Криштиану Роналдунинг ёши ўтиб кетаётгани сабаб унга 5 йиллик шартнома таклиф қилишдан бош тортмоқда. Бу ҳақ iSport.ua хабар бермоқда.

Аввалроқ шартноманинг моддий томонлари келишилгани ҳақида хабар қилинганди. Роналду янги шартномага кўра,  йилига бонуслардан ташқари  23 миллион евро миқдорида маош олади. Ҳозир футболчи ва клуб раҳбарияти янги шартнома муддати бўйича келиша олмаяпти.

31 ёшли футболчи ўз фаолиятини Мадридда якунламоқчи ва клубдан 5 йиллик шартнома тузишни талаб қилмоқда. "Реал" хўжайинлари эса Криштиану билан тўрт йиллик битим тузишни мўлжалламоқда.

Ушбу муаммо қандай ҳал бўлиши ва томонлар ўзаро келишувга эриша оладими, йўқми, ҳозирча номаълум. Воқеалар ривожи кузатишда давом этамиз. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!