Гуллар парваришида йўл қўйиладиган 10 хато

12:15, 22 октябрь
  • Гулнинг пастки барглари қуриши ва тўкилиши ёруғлик етишмаслиги ёки ҳавонинг ўта юқори ҳароратлилиги ёки етарлича суғормаслик оқибатида рўй беради.
  • Ғунчаси ёки гули тўкилишига ҳавонинг қуруқлиги, кам суғориш, тувак жойини тез-тез алмаштириш, азот етишмаслиги ва зараркундалар сабаб бўлади.
  • Гуллари тез сўлиб қолса, бу ўсимликнинг ўғитга муҳтожлиги, қуёш нури, хона ҳавосида намлик етишмаётгани, ҳаддан ортиқ иссиқ ҳарорат белгиси.
  • Барглари учининг сарғайиши — кальций етишмаслиги, етарлича суғормаслик оқибати.
  • Япроқ ва шохлари чирий бошласа, бунга гуллар учун ёмон шарт-шароит туфайли юзага келган касаллик, аксарият ҳолларда тупроғидаги юқори намлик сабаб.
  • Ўсимлик секин ўсяпти ёки умуман ўсмаяптими? Барча ўсимликлар учун куз ва қиш сокинлик даври ҳисобланади. Бу пайтда улар деярли ўсмайди ёки жуда секин ўсади. Агар бу ҳол баҳор ва ёзда ҳам давом этса, бунга минерал моддалар, ёруғлик етишмаслиги ва кўп суғориш сабаб бўлади.
  • Гулламаслиги сокинлик даврининг бузилиши, минерал моддаларнинг ҳаддан ортиқ берилгани ёки кўп марта тувагини алмаштиришга ҳам боғлиқ.
  • Сопол тувак юзасида яшил қоплам пайдо бўлса, билингки, сувни кўп қуйгансиз.
  • Баргларда қуруқ доғлар бўлса, сувнинг камлигидан. Агар доғ тушган барглар қуримаса, кўп суғорилганидан дарак бўлади.
  • Барглар буришиб қолса, ўсимлик ҳаддан ортиқ совуқда қолиб кетган бўлади. Унинг жойини ўзгартирган маъқул. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!