Дима Билан «Голос»дан кетади

12:31, 22 октябрь

Дима Билан «Афиша Daily» интернет нашрига берган интервьюсида «Голос»даги иштирокига доир саволларга жавоб берди.

Интервьюда Дима Билан унинг шоудаги иштироки орқасидан келадиган пул ва реклама унинг учун муҳим эмаслигини, агар барчасининг оҳирги нуқтаси етиб келганини ҳис этса, уни ҳеч нарса тўхтата олмаслигини айтди.

Билан шогирдларини ярим йўлда ташлаб кетиш нияти йўқлигини, бироқ лойиҳанинг кейинги мавсумида иштирок этмаслигини маълум қилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!