Осиёнинг энг бадавлат инсонидан 25 ёшлиларга 6 маслаҳат

22:00, 22 октябрь

Кореянинг Сеул шаҳрида бўлиб ўтган анжуманда ёш иштирокчилардан бири Aбиlibaba Group асосчиси, 22,2 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги даромад соҳиби Жек Мадан агар ҳозир унинг ёши 25 ёшда бўлганидан нима қилишини сўради.

 1) Имкониятлар изланг

Имконият ҳамма жойда бор. Ҳозир ҳамма интернетни келажак деб атайди. 10 йил аввал интернет буюк эди, чунки ўшанда у ҳақда кўпчилик билмас эди. Ҳозир эса интернет ҳам қийинлашиб бормоқда. Чунки бу ерга ҳамма ақлли инсонлар йўналмоқда. Шунинг учун сиз реал секторга чиққанингиз маъқул.

2) Технологиялардан фойдаланинг

Агар ресторан очмоқчи бўлсангиз, унинг ҳеч кимникига ўхшамаган бўлиши учун технологиялардан фойдаланинг. Нафақат hi-tech, балки технологиялар ҳам иш беради. Уларни ҳамма жойда қўллаш мумкин.


3)Кенг фикрланг

Бирон фикр ёки ғояни қарама-қарши томондан ҳам кўра билинг.  Кимнингдир фикрига қўшилишдан аввал ўйланг: Бу ростан ҳам тўғри фикрми? Бирон фикрга кўпчилик қаршилик қилганда, сиз аксинча мазкур қарорнинг нотўғри эканлиги ҳақида ҳам ўйлаб кўринг.

 4) Ташвишланманг!

 Агар ёшингиз 25 да бўлса, ташвишланманг. Сиз томондан йўқ қўйилган ҳар бир хато—бу сиз учун катта аҳамиятга эга.

5)Шошилманг

 Мен ёш авлодга ҳар доим қуйидаги схема ҳақида сўзлаб бераман:

  • 20 ёшгача талаба бўлинг. Тадбиркорлик кутиб туради, ҳунар ўрганинг.
  • 30 ёшгача кимгадир эргашинг. Унча катта бўлмаган компанияда ишлаб кўринг.  Қандай лавозимда ишлашингиз муҳим эмас, муҳими қандай бошлиқ билан ишлаш. Яхши раҳбар сизга кўп нарсаларни ўргата олади.
  • 30 ёшдан 40 ёшгача агар тадбиркор бўлишни истасангиз, ўзингиз учун ишланг.
  • 40 ёшдан 50 ёшгача касбингизни ўзгартиришга кеч бўлди. Фаолиятингиз давомида эришган ютуқларингизга қараб мўлжал олинг.
  • 50 ёшдан 60 ёшгача ёшлар билан ишланг. Улар сиз учун кўп нарса қилишлари мумкин. Уларга инвестици киритинг
  • 60 ёшдан кейин ўзингизга эътибор беринг. Сизни қуёш ва пляж кутмоқда.

6) Хато қилинг

25 ёшлиларга менинг маслаҳатим—Хато қилинг! Ташвишланманг. Сиз йиқиласиз ва турасиз, йиқиласиз ва турасиз. Бундан, ёшлигингиз ва ҳаётингиздан завқланиб яшанг!


 Mанба: Adme.ru

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!