Ўзбекистонда бензинга янги нархлар белгиланди

23:53, 22 октябрь

Ўзбекистонда 23 октябрдан эътиборан АЁҚШларда бензин нархи ошади. Ушбу маълумотни «Газета.uz» нашрига янги нархлар осиб қўйилган айрим АЁҚШ ходимлари ҳам тасдиқлашди.

Янги тарифга кўра Аи-80 маркали бензин нархи 2075 дан 2800 сўмга (34,9%), Аи-91 —2280 дан 3000 сўмга (+31,6%), Аи-95 —2505 дан 3300 сўмга (+31,7%) ошади.

Автомобиль ёқилғиси нархи мамлакатимизда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади. Қарор 22 октябрь куни эълон қилинди.

Бунгача бензин нархи 2014 йилнинг январида 20% ошганди. Кейин бензин нархи 2015 ва 2016 йилларда истеъмол солиғи ставкаси ўзгарганлиги муносабати билан (25 ва 45 сўмга) кўтарилган.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!