Андрес Иньеста оғир жароҳат олди (Фото)

14:57, 23 октябрь

“Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста “Валенсия”га қарши (3:2) кечган Испания чемпионати 9-турида жиддий жароҳат олди.

Маълумотларга кўра, “Валенсия” хавбеки Энцо Перес ўйиннинг 11-дақиқасида испаниялик футболчи билан тўқнашиб, унинг тиззасига оғир шикаст етказган. Иньеста махсус замбилда олиб чиқилди ва қачон сафга қайтиши номаълум.

Жароҳат олган Иньеста ўрнига 14-дақиқада захирадан Иван Ракитич майдонга туширилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!