Англиялик ветеринарлар кал типратиканга массаж тайинлади (видео)

09:56, 24 октябрь

Англиянинг Норфлок графлигида жойлашган ветеринарлик марказига ғаройиб бемор – тикансиз типратикан  келтирилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Тикани мавжуд бўлмаган бу типратиканга ветеринарлар тикони ўсиб чиқиши учун массаж тайинлади. Унга мутахассислар Нельсон деб лақаб қўйди. Типратикан ёввойи табиат қўйнида олган жароҳати ёки стресслар туфайли тиканидан айрилган бўлиши мумкин. Ҳозирча ветеринарлар бирор муваффақиятга эришмадилар. 

2014 йилда англиялик ветеринарлар тозаловчи восита тўкилган қувурга тушиб кетиб, тиканини йўқотган типратиканни даволашган эди. Типратикан танаси алоэ ўсимлигидан тайёрланган гель билан массаж қилингандан кейин тиканлари ўсиб чиққан эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!