Бир ойда Бош вазир Виртуал қабулхонасига 70 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди

10:27, 24 октябрь

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Виртуал қабулхонаси 2016 йилнинг 24 сентябрдан ўз фаолиятини бошлаган эди.

Фаолиятнинг илк ҳафтасида қабулхонага ўртача кундалик мурожаатлар сони 1 000 тадан ортганди, иккинчи ҳафтада ўртача кундалик мурожаатлар сони 2 000 тадан, учинчи ҳафтада эса ўртача кундалик мурожаатлар сони 3 000 дан, тўртинчи хафтани охирида кундалик мурожаатлар сони 4000 дан ортди.

22 октябрь куни умумий Виртуал қабулхонага қилинган мурожаатлар сони 70 мингдан ортди. Бу ҳақда Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг Фейсбукдаги саҳафасида маълум қилинди

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!