Германия ҳукумати кўп хотинли суриялик эркакка бир ойда 30 минг евро тўлайди

10:41, 24 октябрь 2016

Гази исмли суриялик эркак ўз ватанини 2015 йилда тарк этган. У ҳозирда тўрт нафар хотини ва 23 фарзанди билан Германияда яшайди, деб хабар беради “Вести”. 

Суриялик эркак Германия ҳукуматидан ойига 30 минг евро нафақа олади. У дуч келадиган энг катта қийинчилик эса—мунтазам сафарлар. Сабаби Газининг тўрт хотини тўртта шаҳарда яшайди. 

Гази асосий вақтини катта хотини яшайдиган Монтабаур шаҳрида ўтказади. Унинг фарзандлари маҳаллий мактабга боради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!